Закот

03:49 / 06.05.2023 | Аида | 350
Ассалому алайкум! Мени нисобига етган пулим бор. Ундан ота онам карамогидаги студент синглим ва укамга закот берсам тугри буладими? Узига ёки укишига ишлатиши учун, чунки хар доим хам ота онамдан етарлича ололмаслиги мумкин. Ота онам нафакада. Еки мухтож оилага беришим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлмайди. Закот ота онага ва қарамоғдагиларга берилмайди. Валлоҳу аълам!