Тишдаги йиринг

02:15 / 26.04.2023 | Muxlisa | 408
Ассалому алайкум!
Яқинда тишимни олдирган эдим. 1-2 кун қонади. Кейин эса қандайдир шўрроқ таъм сездим ва билсам йиринг чиқаётган экан. Лекин ҳозир бинт қўйиб текширсам, жуда кам миқдорда чиқяпти. 1) Энди эса ўйланиб қолдим, йиринг доимий тарзда келиб туради, шунга еган овқатим ва идиши нажосат бўлиб қолмайдими? 2) Кўпинча, тишим ўрнидаги кўвакка тилим билан тегинсамгина шўр таъм сезаман, шунда таҳорат олганимдан сўнг, агар оғиз бўшлиғимда ундай шўр таъм сезмагунимча таҳоратим ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кам миқдордаги нарса билан нажас бўлиб қолмайди.Таҳоратга таъсири йўқ.Валлоҳу аълам!