Тахоратнинг фарзи

01:30 / 08.04.2023 | Hadiyja Atkhamova | 332
Ассалому алайкум!

Яхшимисиз устозам. Менда тахорат юзасида васваса бўлади. Рўзадор холатимда тахорат олсам , рўзам очилди деган хаёлда жуда қийналяпман. Биламизки, тахоратнинг фарзлари 4 та , яьни оғиз ва бурунни чайиш тахоратнинг шартлари эмас. Агар оғиз ва бурунни чаймай тахоратнинг 4 фарзини ўзини бажарсак тахоратимиз дуруст бўладими?
Аллох қилаётганишларингиздан рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Дуруст бўлади, аммо тарки суннат бўлади. Енгил чайиб қўйсангиз, жоиз. Валлоҳу аълам!