Дарс вақтида имо ишора орқали намоз ўқисам бўладими?

21:00 / 25.03.2023 | Xadicha | 303
Ассалому алайкум! Мен хозир университетда укийман. 2-сменда. Пешин, аср ва шом намози вактида мен укишда боламан. Якин инсоним дарс вактида имо ишора килиб болса хам намозингнт укийвер деб айтди. Шу тогрими.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Арконларини тўлиқ келтириб ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!