Ғусл

03:05 / 15.03.2023 | Sevinch | 290
Ассалому алайкум!
Одина опажон, сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим, илтимос нотўғри тушунманг! Турмушг ачиққанман, 3 ойлик чақалоғим бор. Қишлоқда турамиз (дашт), баʼзан эрталаблари жунубликдан халос бўлиш учун ғусл олишга шароит йўқ, ҳаммомимз бор, уйдан узоқроғда, ташқарида печка ёқса исийди, кун совуқ... Шунга нима қилишни билмаябман, гоҳида раҳорат олиб ўқисам бўлмасмикан дейман, уана қўрқаман, ғусл қилмаси туриб зикр ҳам қилмаслик керак деган гаплардан кейин ўйланиб қоламан, ўзимдан уялиб ҳам қоламан ҳудди баҳона қилаётгандик, лекин яхтай ҳаммомга кириб ювинишнибҳам иложи йўқ, нима қилсам бўлади, ёрдам беринг. Атрофимдагилар келинларга намоз оғирлик қилади, боласини рўзғорни эпласа ҳам катта гап дейишади...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозни қолдиришга узр йўқ. Яшаб турган хонанингизга бир челак сувни олиб кириб бўлса ҳам ғусл қилинг. Аввалгилар сизнинг ҳолатингиздан оғир ҳолатда ҳам ғуслни тарк қилмаганлар. Валлоҳу аълам!