Бола пули

03:08 / 15.03.2023 | Madina Shakhodjayeva | 290
Ассалому алайкум!
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ!
Бундан бир неча йил аввал “бола пули” ни олиш учун сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, 1 йилга яқин “бола пули” ни олган эдик. Оша пайтларда тиллаларимнинг ҳам озроқ суммасига ўша бола пулини қошиб сотиб олганман. Вақт ўтиб бу иш жоиз эмаслигини билгач турмуш ўртоғим ҳар бир тугилган фарзандга бериладиган давлатнинг “суюнчи” пулини ҳам олмаганлар, бола пулини ҳам олишни тўхтатганмиз.
Аммо энди, ўша тиллаларимни (озгина миқдорда ўша бола пули болганлиги учун) сотмасдан, бугунги кундаги бола пули суммаси қанча болса шунча пулни давлатни ўзига қайтариб берсак бўладими? (Масжид, йўл қурилиши шу кабиларга бериб)
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтариб бериш тўғри иш бўлади. Валлоҳу аълам!