Сийдик ушлолмаслик

06:03 / 28.02.2023 | Шохруза Эргашева | 350
Ассалому алайкум! Ассалому алейкум. Мен бир савол билан юзланмокчи эдим. Мен хомиладорман ва хар 15 20 мин да хожат хонага катнайман шу боис тахоратимни ушлолмаяпман. Муаълим соний укийман, лекин тахорат ушлолмаятканим учун давом этиролмаяпман.Саволим шундан иборатки муаълим соний ни тахоратсиз укисам буладими факат муаълим соний ни. Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз ўқишингиз жоиз. Аммо китобни ушламанг. Таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Ушлашга тўғри келса бошқа нарса ёрдамида ушланг. Валлоҳу аълам!