Машварат

01:36 / 21.02.2023 | Zuhra | 301
Ассалому алайкум! Аллоҳ хайрли амалларингни бардавом қилсин, Одинахон опа сизни "Маърифат чироқлари" эшиттиришидаги дарсларингизни доимо қолдирмай эшитиб бораман, охирги дарсларнинг бирида машварат ҳақида ва унинг ҳаётимиздаги аҳамияти катта экани ҳақида гапирдингиз, саволим шуки ИншаАллоҳ турмуш қуриш арафасида менинг шароитимда қандай инсонлар билан машварат қилишим керак? , ёши катталарнинг ҳаётий тажрибаси бор аммо афсуски яқин қариндошларимизнинг ҳеч бири шаръий диний тарафларга умуман эътибор қаратишмайди, ўзим тенги Аллоҳни буйруқларига бўйин эгган солиҳа дугоналарим эса ҳали ёш бўлганлиги учун узоқни кўра олишмайди, менга маслаҳат беринг илтимос! Жазакаллоҳу хойр
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диндор, тақводор, ҳаётни кўрган, тажрибалари кишилар билан машварат қилиш керак. Валлоҳу аълам!