Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда шунақа бидиъатлар борки улар бидиъат деб боладими ё билмайман майитни ювадигонларни рози қилиш учун уларга тугун қилиб боwдан оёқ кийимлар қилишади агр оёгига калиш ,бошига ромол қимасайиз оламдан óткан майита гóёки боши очиқ оёқ кийимсз юрармиш у дунёда . Шу нарса манимча нотогри шу ҳақида малумот берсайлар уларни қандай қилиб рози қиламиз майитимизга савоб бóлиши учун. Жавоб учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Ғассол агар шу ишини касб қилган бўлса унга хизмат айтишдан олдин шариатга мувофиқ келишиб олиш керак. Ҳар жойни урф бўлган хизмат ҳақи бўлади. лекин юқорида айтиб ўтилган “боши очиқ оёқ кийимсз юрармиш у дунёда” деган гап асоссиз. Рози қилинса бўлди. Валлоҳу аълам!