Риё

02:58 / 28.01.2023 | Xushnudbek Raximjonov | 283
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум. Савол Риё ҳақида эди. Авваллари намоз ўқиганимда ёлғиз яни ҳамма ухлаганда ёки хонада ҳеч ким йўқлиги ўқишни яхши кўрардим. Баʼзи боллар бирга ўқиймиз деганларида мен ўзим ўқийман сабаби шунда Мен Аллоҳга яқин ҳис қиламан дердим. Аммо жамоатни тарк этмайман шунчаки ўзим қоганда Аллоҳга юзланиш менга завқли туюлади. Ундан ташқари, бировларга кўриниб риё қилмай деган фикрим ҳам бўлгани учун ҳам ҳеч йўқлигида ўқийман. Аммо Ёрқинжон домланинг бирор ибодатни банда учун тарк қилиш ҳам риё бўлади деган гапларини эшитдим. Шунда мен дўстларим базида бирга ўқиймиз деганида мен ўзим ўқийман дейишим риёкорлик бўладими?.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намозларини ошкора, жамоат билан ўқиш керак. Нафл намозларни холи ўқиган афзал. Валлоҳу аълам!