Никоҳ

02:51 / 30.12.2022 | :))) | 571
Ассалому алайкум! Ота-онанинг розилигисиз никоҳ ўқитса бўладими? Мен бир киз билан бир-биримизни ёктирамиз, бугун онам у кизни сурадилар киз билан гаплашиб сурасам рози булишмабди. Киз эса агар бермайман деб оёк тираб олишса келинг никохингизга олинг деяпди. Кизнинг ота бор аммо онаси йук. Кизни эса бобо ва буваси она томондаги катта килган. Ва кизининг отасига курсатишмаган, ва якинда отаси билан топишиб олган Бобо ва буваси каршилик килишяпди. Каршилигини биргина сабаби масофани узоклиги. Мен онамга агар беришмаса шунака килиб никохимга оламан дедим каршилиги йук. "Ота-онанинг розилигисиз никоҳ ўқитса бўладими" деган саволни истаб укидим, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллох булади деган экан.(ҳттпс://қадрият.уз/савол/1127-ота-онанинг-розилигисиз-никоҳ-оқитса-боладими) мана шу линкда. Лекин зикр ахлидан суранг хайати "Ота-онанинг розилигисиз никоҳ қилманг. Қизнинг валийси никоҳдан кейин сиз унинг тенги бўлмасангиз, никоҳни бузишга ҳаққи бўлади. Валлоҳу аълам!" деб жавоб берибди. Шунга мен иккиланиб колдим. Хе беришмади деб кул силтаб кетай десам у киз билан анча вакт гаплашиб юрганман. Буни эса нотугри эканлиги яхши биламиз. Уша учун ношарий гапларни гапирмаганман. ( Бази базида сал гапирворганман) Киз кория. Уни оиласи эса зиёлийлар оиласи. Ота онаси (бобо буваси) эса мени узокда яшаганлигим учун беришмаяпди. Бошка сабаблари йук. Ота онанинг (бобо буванинг) кизининг розилигисиз бошкасига бериши хам шариатимизда нотугрику. Нима килишни маслахат берасизлар ? Кул силтаб кетаверайми? Кизнинг узининг биологик отаси эса карши эмас, унга валий биологик отасими? Бобо ва бувасини рухсатисиз биологик отасини розилиги билан никох укитиб олсак дуруст буладими? Бобо ва буваси анча карриб колишган, уларни рухсатисиз никохлансак бобоси инсульт булиб колиши мумкин. Шундан хам хавотирдамиз. Аслида кизни бобо ва буваси эмас келин оиси катта килган. Аммо бобо ва бувасининг тасарруфида. Шунга бошим котиб колган. Нима килишликни маслахат берасизлар?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўз отасининг розилиги кифоя. Валлоҳу аълам!