Бировни дилини оғритишни хоҳламайман, лекин мажбур бўлсамчи?

09:04 / 01.12.2022 | Shahnoza | 319
Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Ҳўжайиним ўзларидан ёшлари катта бўлган бир эридан ажрашган бева аёлга ёрдам бериб юргандилар. У аёлни узатилган қизлариям бор, қизларини узатишдаям ҳўжайиним моддий томондан кўп ёрдам берган эканлар. Билишимча бундай ҳолат бизни тўйимиздан олдин жуда кўп бўлган экан. Ҳозир деярли 1 йилдан бери Ҳўжайинимни ишлари Аллоҳга шукур ёмон эмас, лекин оила рўзғордан ортмаябди. У аёл эса Ҳўжайинимга телефон қилиб қўймаябди. Ҳудди ҳўжайиним уларга пул беришга мажбурдай ҳар куни 15, 20 марталар телефон қилиб, жавоб бермасалар смс ёзади. Бу холатдан жудаям жахлим чиқябди. Ҳўжайиним кўп марта ҳозир моддий аҳволим яхши эмас деб тушунтирсалар ҳам шу аҳвол такрорланябди. Саволим шуки: У аёлга мен томондан қўполроқ жавоб қайтарилса бўладими?
Бировни дилини оғритишни хоҳламайман, ҳўжайиним ҳам буни хоҳламайдилар. Лекин жуда мажбур бўлиб қолсам нима қилишимни билмаябман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни эрингиз ўзи ҳал қилгани маъқул. Агар мажбур бўлсангиз, бошқа мурожаат қилмаслигини тўғриликча айтинг. Қаттиқ гапириш ёки қўполлик қилиш шарт эмас. Жавобнинг энг яхшиси аслида жавоб қайтармаслик.
Валлоҳу аълам!