Ассалому алайкум! Мен 1нафар фарзандим бор ўзим тикувчиман хожайиним тиш шифокори мактабни битириб турмуwга чиқганман хозир ёшим 20 да хожайиним ўзлари ўқиган бўлганликлари сабабми мени ўқишимга қарши эмаслар. Мен билимимни янаям ошириш ўз ишимни устаси болиш мақсадида фарзандим 1ёшга толгандан кейин тикувчилик бўйича 4йиллик ўқишга топширмоқчиман битиргач ўз ишҳонамни хўжайиним ёрдамида очмоқчиман бир жойда туриб қолишни ҳоҳламайман доим харакатда бўлгим, ўз устимда ишлагим, севимли ишим бн шуғулангим келади. Хўжайинимнинг топгани барчамизга етади. Аллоҳга шукур!!! Шундай ҳолатда ҳам ишлашим тўғри бўладими. Ёки вақтимни илмга сарфлаб уйда фарзандим бн ўтирганим тўғри бўладими ? Жавоб учун олдиндан рахмат Аллоҳ рози болсин!!!
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжга қаранг. Истихора қилинг. Турмуш ўртоғингиз қарши бўлмаса, асосий вазифаларингиздан тўсмаса, жамият учун фойдали иш билан шуғулланган яхши. Валлоҳу аълам!