Ота-онадан пул олиш

10:50 / 09.11.2022 | Sugʻdiyona | 446
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен ўқишим сабабли вақтинча турмуш ўртоғим билан алоҳида яшайман. Яʼни улар Навоийда, мен Тошкентда. Ижара пули, кунлик ҳаражатларимни ўзлари тўлайдилар, лекин ҳадеб улардан пул сўрайверишгаям уялиб қоламан баʼзида. Чунки Тошкент, катта шаҳар, пул кўп кетади дегандай... Аямлар кўп пулинг борми бўлмаса берай ташлай дейдилар, лекин турмуш ўртоғим ота-онангдан пул сўрама, дугоналарингдан қарз ол пулинг кам бўлса дейдилар. Нима қилибди ота-онам-ку десам ҳам бошингда эринг бор нима бўлса ўзимга айт дейдилар. Улардан ҳадеб пул сўрашгаям ҳижолат бўлиб қоламан, аямлар ўзлари пул ташлайми деб сўраганларида, масалан, ўзиз биласиз, майли десам ва улар пул ташласалар мен хўжайинимни айтганларини қилмаган бўламанми, гуноҳкор бўламанми? Қиз бола учун ҳам ота-онаси ёрдам қилиши жоиз эмасми динимизда?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота онангиздан олиш жоиз. Олганингизни эрингизга айтмасангиз бўлади. Лекин фақат эрингиздан олсангиз ва тежамкорлик қилсангиз бу оилангиз учун жуда ҳам катта фойда бўлади. Валлоҳу аълам!