Ассалому алайкум! Янги келинли пайтимда частный богчада ишлирдим. Ойижонам уша богчада ишлирдила, факат бошка группада. 8 март ва янги йил байрамларида битта родительница 50$ дан подарка берди. 1 чи мартта оганимда узимми оила аьзоларимга подаркала оберганидим уша пулга. Кейинги сафар подарка беришганда яна онамлага подарка обермохчи буганидим, богчадиги бошка богчапала ойижонга этиб беришган бу нарсани. В итоге мани угрига чикариб, куреда турмидиган гапла бн хакорат килишди, уйимгаям жунатвормохчи булишди. 10 ойдан ошик ишлаган бусам хамма ойлигимми тийин тийинигача ойижонга берардим, узимга автобусга беришарди факат. 2013 йилиди уша пайт. Ойлигим 600000 сумиди, 50 доллар 102000сум буганакан. 18 ёш кизидим, манга берилган подаркага ман хужайинмасманми? Подаркамми кимга беришшиям ойижондан сурашим керемиди? Сани нарсен йук бу уйда, хаммаси маники диганла, корнимдиги боламмиям угри булади бу боленам диганидила. Углим хози 9 ёш. Лекин хали халигача ичимда копкетган уша пайт киган ишлари. Хози уйлаб уйлаб силадан сурашга карор килдим, может ман ростанам нохак бугандурман ёки хакким бормиди, шуни билмохчиман. Просто узим учун, 10 йилдан бери ичимда узимга узим совол бервуриб чарчадим чунки.
– Ва алайкум ассалом! Шахсий мулкингизга ўзингиз эгасиз. Ҳамма нарса уники бўлмайди. Сиз чўри эмас, ҳур одамсиз.
Валлоҳу аълам!