Ассалому алайкум! Устозлар минг ҳижолатда ёзябман Оила никоҳ жуда нозик масала фарзандим бор мен уни пок ҳалол муҳитда катта бўлишини ҳоҳлайман.Турмуш ўртоғим бн кўп масалаларда фикрларимиз тўғри келмай қолади айниқса диний билимларимизда савиямиз даражаси бир эмас.ҳаромни ҳалол деб турсалар мен билиб ҳа ҳалол деёлмайман номақул фикрлар билдирсалар ичимга ютолмайман кеча шу ҳолат бўлди.ҳўжайиним мени олдиларига чақириб оила аъзоларим олдида мени гапимга жавоб қайтарсанг фикримни инкор қилсанг индамасдан уйингга кетавер жавоб сенга дедилар Оилада ҳар хил вазиятлар тушунмовчиликлар бўлганда мен эримни гапини мақулламасдан ўз фикримни қачондир айтиб қўйсам менга талоқ тушадими? Буни ечими борми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай масалалр икки томон ҳозирлигида, жонли мажлисда кўрилиши керак. Валлоҳу аълам!