Сафарда таяммум қилишим жоизми

01:50 / 16.08.2022 | Baxtigul | 354
Ассалому алайкум! Мен ишим юзасидан маҳрамсиз сафарга чиқишимга тўғри келади. Шунда намоз ўқиш учун таҳорат олишга баъзида имкон бўлмайди. Масалан сув бўладию номаҳрамлардан ҳоли жой бўлмайди. Шунда таяммум қилишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Бу таяммум қилиш учун узр бўла олмайди. Таҳорат қилишнинг йўлини қилишингиз лозим. Валлоҳу аълам!