Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!
Одинахон Устоз сизга саволим шуки менинг 10 ёшлик синглим бор. Синглимни Қур‘онга муҳаббатини оширишим учун маслаҳат берсангиз! Алҳамдулиллаҳ синглим қур‘он о‘қишни баошлади. Аммо жуда ҳам сусткаш. Синглимдаги бу ҳолатни ко‘риб унга Қур‘он ҳақидаги ҳадислардан о‘қиб қо‘лимдан келганича муҳаббатини оширишга ҳаракат қилдим.Синглимни отам онамга бо‘лган муҳаббати жуда кучли . Шунинг учун Қур‘онни ёд олган ва унга амал қилган банданинг қиёматда ота онасига тож кийдириши , унга бериладиган Жаннатдаги мисилсиз не‘матлар ҳақида айтиб бердим. Ёши бироз кичик бо‘лгани учун ундан орзулари ҳақида со‘радим ба барча орзулари Жаннатда о‘зи о‘йлаганданда зиёда бо‘лишини айтдим. Шу пайтда синглимнинг ҳолати о‘згарди, қувонди. Лекин нима учундир Қур‘онни деярли о‘қимай қо‘йяпти. Ва кейин Қур‘онни о‘қишни билиб туриб о‘қилганларнинг ҳоли ҳақида ҳам айтдим. Устоз Синглимни Қуръондан безитиб қо‘йишдан қо‘рқаман. Сиздан илтимосим менга маслаҳат беринг! Аллоҳим сиздан рози бо‘лсин Одинахон Устоз!!!