Қизимнинг оёғи ва кафтининг ичи терлайди
                
                
                
                Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Қизимнинг ёши 6 да. Қўли кафтининг ичи ва оёғининг таги терлайди. Педиатрга кўрсатдим, дорилар ёзиб берди лекин фойда қилмаяпти. Имкон бўлса қайси йўл билан даволашни айтсангиз. Раҳмат                
                                
                    Шифокор:
                
                
                Ва алайкум ассалом! 
Бу холат гипергидроз дейилади. Одатда болада мизожнинг ҳўллиги ортиши билан кечиб, қуритувчи - буриштирувчи воситалар яхши самара беради. Ичаётган суюқликларини кун давомида 1,5 литрдан оширманг. Аччиқ тошни илик сувда эритиб (10гр +1литр сув)  ванна қилинг. Паста Теймурова олингу, уйқу олдидан кафтлари ичига суртиб қўйинг, тонгда ювиб ташлайсиз. Шифо бўлсин