Гунох хақида

04:22 / 21.07.2022 | Нурхон | 490
Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиёда қилсин.Мен бир неча кунлардан буён асабийлашиб нима қилишни билмаябман,маслахатингизга мухтожман. Сабаби Тоғамни оиласидаги воқеалар.тогам аммамни қизига уйланганлар,биздан катта бўлганлари учун амма деймиз.
Бу оилада хамма ўз билган ишини қилади . Бир қизи телефонда хар хил йигитлар билан гаплашарди,қанча тушунтирдик,қанча огохлантирдик,умуман ўзгармади.онаси қизини бу йўлдан қайтариш ўрнига айбини ёпишга харакат қиларди.кейин опам турмуш қурса эси кириб кетар деб айбини яшириб,мақтаб бир дугонаси билан бир йигитга тавсия қилишди.Йигитга маъқул келиб фотиха қилишди.орадан вақт ўтиб тўй қилишди.бу вақт оралиғида жуда кўп учрашишди.хомиладор бўлиб қолишидан жуда хавотирландим.хар қалай ундай бўлмади.Тўйдан бир оз вақт ўтиб қуйди чиқди бошланди.камчилик хато икки томондаям бисёр. Куёв томон ажраштирамиз дейди, куёв мен ажрашмайман,яшайман дейди. Хуллас анча гиди биди гап сўздан кейин куёв аммамни қизини уйига олиб кетди .бир неча кундан сўнг куёв россияга ишлашга жунаб кетди. Уйида яна келишмовчилик (овсини,қайногаси билан.) туфайли ота уйига келиб олди.Эри россияга кетганига уч ой бўлганда буни хоразмга эрга бериб юборишди.эри ажрашмаган,талогини бермаган аёл бошқасига турмушга чиқиши харом деб қанча тушунтиришга харакат қилдим,,аммамга яхши гап билан айтдим,тушунишни истамади. бу иш гунохлигини, зино эканлигини,қабрда,дузахда бу учун азоб борлигини қаттиқ гаплар билан айтдим фойдаси бўлмади.у дунёда азоб тортсам хам бу дунёда тортмасам бўлди деди аммам.кейин жахл устида дузахга бир ўзингиз кирмайсиз ,буларниям тортиб кетасиз (оиласидагиларниям назарда тутиб) ,қиёматда Аллохга мен билмас эдим диёлмайсиз,бу ишингиз гунохлиги хақида мен сизни огохлантирдим дедим. Куйов менга овозли хабар юбораябди бир иложини қилиб тўхтатинг, ёки бир гаплаштиринг деб роса ялинди,мен эса уларникига бормадим,чунки фойдаси йўқ эди. Мен хеч ўзимга келолмаябман,сиқилаябман.асабийлашаябман ,ахир бу огир гунохку.Тогамни бутун оиласини парвойи фалак,жуда яхши иш қилгандек.мени эса ёмон кўриб юришибди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳдан  https://t.me/muallim_media/308