Ассалому алайкум! Менинг оиламдагилар диндан анча узоқ одамлар. Мен ота-онамни ойлар давомида хижоб кийишга кўндиришга харакат қилдим, аммо жудда қаттиқ жанжал бўлди оиламизда. Шу сабабдан мен уларга тушимда Расуллох(с.а.в)ни кўрдим деб айтдим, уларни:"Охират яқин, авратларингизни йопинглар"деганларини эшиттим дедим. Лекин улар шунда хам:"Тушни ўнгга алоқаси йўқ, хеч нарса қилмайди" дейишди. Илтимос мен нима қилай маслахат беринг, қилган ишим учун Аллоҳнинг ғазабини келтирмадимми, мен шу йўл билан ота-онамга вазият жиддийлигини кўрсатмоқчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирмаслик керак, ҳар қандай вазиятда ҳам. Аллоҳнинг айтганини қилишга ҳаракат қилаверинг. Қийинчиликлар учун ажр оласиз. Валлоҳу аълам!