Тушимнинг таъбири

02:05 / 08.07.2022 | Madinaxon | 395
Ассалому алайкум! Мен ўқишга кирганимдан кейин бир ажиб туш кўдим. Унга кўра: Мен курсдошларим билан янги бинога дарсга кириш учун чақирилибмиз. Мен евро гуруҳда ўқийман шу сабабли баъзи курдошларим христиан динидагилар. Дар вақти бизга охирги замон ҳақида домла гапираётган эканлар. Домла шундай дебди: Қиёмат яқинлашганда 1та қиз болади дебди. Бу қиз ҳақида Расулуллоҳ с.а.в. айтиб кетган дебдилар. У қиз 5 вақт намоз ўқийди, Қуръон ўқийди лекин ҳижобга кирмаган бўлади. Аммо ким у қизни корганида ҳижобли ҳолатда коради лекин аслида у қиз ҳижобда болмайди, лекин бошқалар уни бошида ҳижоб билан коради дебдилар. Бошида оппоқ рўмоли болади дебдилар.Кейин дарс тугабди мен ётоқхонага келиб отирсам, ёнимга гуруҳимиз старостаси Лиза келибди ва мен билан саломлашибди. Сонг менга Мадина(менинг исмим) сен ҳижобдасан дебди. Кейин мен йўқ мен ҳижобга кирмаганман ҳали десам, йўқ сен ҳижобдасан, боя домла айтган қиз сенсан дебди. Кейин Лиза менга айтарканки, Мадина мен сени яхши кораман деб йиглаб, қучоқлабди. (Адашмасам мен ҳам Мусулмон бўламан деганга охшаган гапни айтди менга у қиз. Бунисини яхши эслолмайман) Кейин мен яна йòқ мен ҳижобдамасман ҳалича дебман, кейин ташқарига чиқиб, бошқалардан мен ҳижобдаманми деб сўрасам, қолганлар ҳа сиз ҳижобдасиз дебди. Кейин менга ўша мимдир ияаа сиз домла айтган қизсизку, Расулуллоҳ айтиб кетган қизсизку, сиз оша қизсиз дебди. Мен буни эшитиб йиғлаб юборибман." Тушимда ўзимни оппоқ рўмолга ўранган ҳолда кўрибман.
Шу билан уйқумдан туриб кетдим, туришим билан йиглаб юбордим, Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Чиндан ҳам ҳали ҳижобда эмасман. Буни чин дилдан хоҳлайман аммо ота онам қаршилик қиладилар. Онам ҳам 5 вақт намоз òқийдилар, дадамлар эса намозни яқиндагина бошлаганлар ҳозрча фақат бомдодни òқиётгандилар. Лwким уларга бу ҳақда анча айтиб кòрдим, диний томондан ҳам тушунтиришга ҳаракат қилдим аммо унамадилар, рози бўлмадилар. Кейин корган тушимни айтиб бердим уларга, хурсанд бўлдилар. Ҳижобланишимга рухсат беринг деб росса эландим, барибир рози бўлмадилар. Бу тушни сентабр ойида корганман, кейин орадан вақт отиб яна сорадим шу ҳақда, барибир рози бўлишмаяпти.
Саволим шуки, тушимни табири нима,унга кора нима қилишим тогри болади? Ота онамга яна қандай тушунтирсам бўлади? Ота онамни рухсатисиз ҳижобга кираверайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Туш ҳқидаги саволларга жавоб берилмайди. Туш таъбирини билмаймиз. Аммо сатри аврат фарздир. Уни дарров амалга ошириши лозим. У учун бирор банданинг розилиги шарт эмас. Валлоҳу аълам!