Савол

04:10 / 02.06.2022 | Mahliyo | 452
Ассалому алайкум! боламга агар яна шунга қòлингни теққизсанг қòлингни синдираман деб (жаҳл устида òзим билмаган ҳолда) айтиб юборсам ,ёки эримга шу бугуноқ кетаман онамникига деб аразлаб айтиб юборсам ва шунга òҳшаш гапларни айтиб лекин бажармасам каффароти вожиб бòладими,яъни қасам ичганга òтиб қоламанми? Лекин қасам тариқасида айтмайман, жавобингиз аввалдан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қасамни ният қилиб айтмаса қасам бўлмайди. Валлоҳу аълам!