Исм қўйиш
                
                
                
                Ассалому алайкум!  Фарзандга исм қўйиш ота-онанинг вазифасими ёки бобо-бувининг? Жавоб учун олдиндан раҳмат                
                                
                    «Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
                
                
                Ва алайкум ассалом! Биринчи ўринда отаси ҳақли. Лекин бу имкониятни катталарга тақдим қилиш одобдандир. Валлоҳу аълам