Ассалому алайкум! Устоз ушбу ҳолатга илм аҳлининг фикр-мулоҳазаси мен учун муҳим бўлгани учун сизга йўллашга жазм этдим. Ёшим 38 да. Икки нафар фарзандим бор. Биринчи турмушимдан ўн йил аввал ажрашганман. Орадан 7 йил ўтиб яхши ниятда иккинчи рўзғор қилгандим, аммо турмуш ўртоғим ҳеч бир сабабсиз талоқ бериб изсиз кетди. Бунга 2 йилдан ошди. Яқинда бир солиҳ, илмли инсон билан никоҳ ўқитдик. У кишини биринчи оилалари ҳам рози бўлишди. Ҳеч қандай муаммо йўқ алҳамдулиллаҳ. Ўзим ҳам илм эгасиман алҳамдулиллаҳ. Фарзандларимни қолаверса ўзимни ўйлаб турмушга чиқдим. Лекин онам ва яқинларим яна эрга тегдинг, болаларингни тақдирини ўйламадинг. Одамлар нима дейди, қизинг бўйи етган бу ишинг уни тақдирига ҳам таъсир қилади деб мени тинмай маломат қилишяпти. Тушунтиришга қилган ҳаракатларим зое кетмоқда. Жуда қаттиқ сиқилдим, тушкунликка тушдим му муносабатлигидан. Ахир мен нафсимни ҳаромдан сақлашни ва Аллоҳнинг розилигини топаман деб ният қилиб шу ишга киришдим. Истиҳоралар ўқиб. Алҳамдулиллаҳ Роббимнинг синови деб қабул қилдим ва ажридан умидворман. Сиз бу ҳолатга фикрингизни билдириб, иложи бўлса каналда эълон қилсангиз. Мен наҳотки нотўғри ва одамларнинг наздида уятли иш қилган бўлсам? Илтимос сизни ўқишади манфаатли бўлади жавобингиз ин шаа Аллоҳ.
– Ва алайкум ассалом! Модом шариатга зид эмас экан, маломат қилишга ўрин йўқ. Валлоҳу аълам!