Чет элда ўқиётганлар рўзаси

07:13 / 13.05.2022 | Mervenur | 396
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Менинг бир танишим бор. Америкада ўқийди. Саволим:
1. У ҳам мусофир ҳисобланадими,ёки муқим тургани учун мусофир ҳисобидан чиқадими?
2. Ромазон рўзасини мезбон оиласининг уйида эканлигида(муқим пайтида) тутаётган эди. Лекин уларни саёҳатга олиб чиқишган ўқиши томонидан. Бундай пайтда у рўза тутгани қийналди ва тутмади. У фақат қазосини тутиб, каффорот тутмайдими?
3. Бир марта саҳарликка ухлаб қолди ва тургач ифторга етиб ола олмайман деб ўша куни рўза тутмади. Каффорот тутадими?
Жавобларингиз учун АЛЛОҲнинг раҳмати бўлсин, АЛЛОҲ илмингизни янада зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.
15 кундан кўп туришни ният қилган одам мусофир бўлмайди. Валлоҳу аълам!