Шифокордан пул олсам халолми

10:21 / 14.03.2022 | Камола Чорийевна | 417

Ассалому алайкум! Одинахон опа, жуда қийин вазиятга тушиб қолдим. Ўтган йили май ойида тишимни пломба қилиб тиш қўйдиргандим. Тўрт юзмингга, бу каронка 2 марта тушиб кетди.Бошим сўнгги 2 ой давомида тинимсиз оғрийди. Орада яна даволандим.Томаграфия ва рентгенга тушдим. Тиш қўйиш давомида доктор тиш каналидан гаймор бўшлиғига пломба ўтказиб юборган экан. Бу пломба шу вақт гаймор бўшлиғида йиринг йиғиб, менга бош мия соҳамга оғриқ бериб келган. Тўртта мутахассис шифокорга кўриндим. Хаммалари шу тўхтамга келишди. Операция қилиб олишаркан. Операция 4 миллион 941 минг. МРТ 290 минг бўларкан. Опам тиш шифокорига тўлатамиз деб 10 миллион сўрабдилар. Қайнонам шунча чеккан азобинг учун судга бер деб айтаяптилар.Тиш шифокори судга берманг деб 10 миллион беришга рози бўлибди опам билан гаплашганда. Мени ҳам судга бериш ниятим йўқ.10 миллион ни олиб операцияга ишлатишим, агар қолса эҳтиёжимга ишлатишим мумкинми? Келаси ҳафта жума куни операция қилишларкан. Бизга тахоратни ,намозни буюрган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Тахорат олиб бурнимни қоққанимда йиринг хам йиғилибди.Жавобингиз учун раҳмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз зарар кўрган миқдорчалик маблағни олишингиз керак. Буни тиббиёт соҳасидагилар ва ҳуқуқшунослар аниқлаб беради. Валлоҳу аълам!