Эр аёлини эркалаб қучоқлаганда суюқлик келиши

10:43 / 14.03.2022 | muslima_07 | 662
Ассалому алайкум!
Аввало бу ҳақида олдин жавоб берилган бўлса, минг бор узр сўрайман. Қидириб, айнан бизни ҳолатга мос тушадиганини топаолмадик. Айбга буюрмайсиз Устоз...


Эр аёлини кийимсиз ёки кийими бор ҳолатдами эркалаб қучоқласа ва аёлдан шу пайтда суюқлик (рангсиз) келса. Шу ҳолат ғусл вожиб қиладими?
Жуда иккиланиб қоляпмиз. Ҳар куни ғусл қилиб оляпман. Айнан қайси ҳолат ғусл вожиб қилишини билолмаяпман.

Аёл мўтабар зот китобидан ҳам тополмадик шу ҳолатдаги ечимни...

Аллоҳим рози бўлсин қилаётган ишлариздан. Олдиндан катта раҳмат. Жазаакаллоҳу хойрон!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жимоъ бўлмаса, бу ҳолатда ғусл шарт эмас, балки таҳорат қилинади. Валлоҳу аълам!