Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Агар эр "откат" деб аталувчи ишдан, яъни бир фирмада ишлаб, ўша ердаги маҳсулотни оз нархида олиб, уни харидорга устига пул қўйган ҳолда сотса ,эрнинг топаётган пули ҳалол бўладими? Агар ҳаром бўлса, шунда аёли ишламаса ва фарзандлари ҳали йўқ бўлса, эр топаётган пул аёлга ҳалолми, аёлнинг ибодатларини зоэ қилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Агар эрнинг топишини ҳаммаси ҳаромдан бўлса аёл ўзи ҳалолдан топгунича ўлиб қолмайдиган даражада еб туришга шариат рухсат беради. Эрни топгани ҳаромдан бўлса аёлнинг ибодатларига зарари йўқ. Валлоҳу аълам!