Ассалому алайкум! Мен авваллари қўрқинчли кинолар ва китоблар ўқиганман. Шундан сўнг бир муддат қўрқиб юрардим ўтиб кетарди. Энди эса ўша олдинги кўрганларим ҳам кўз олдимга келаверяпти. Жуда қўрқиб ваҳима бўлиб кетяпман. Олдинлари ёлғиз қолишдан қўрқардим энди олдимда одам бўлса хам шу одам зўмби бўлсая деган фикр келади хатто ўзимнинг чақалоғимни ҳам шундай деб ўйлайман. Менга қараб турса қўрқиб кетаман, шкафлардан, диванларнинг тагидан қўрқаман. Ўзимга ўзим чет эл киноларини кўрмайман деб сўз бердим. Илтимос менга маслахат беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин !
– Ва алайкум ассалом! Сиз зудлик билан психотерапевт шифокори қабулига борганингиз маъқул. Чунки бу қўрқувларингиздан ўзингиз мустақил қутулишингиз мушкул иш. Албатта мутаҳассис ёрдамига мурожаат этишингиз керак. Баъзи муолажалар, витаминлик дори-дармонлардан сўнг ўзингизни анча яхши ҳис эта бошлайсиз. Валлоҳу аълам.