Ҳижоб

21:34 / 24.02.2022 | Isakova Orzigul | 468
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум
Сизлардан ҳижоб сатр аврат тогрисида сорамоқчи эдим. Мен ҳозир сатр авратда юрибман. Олдин фақат бомдод оқир эдим. Кейин эса 5вақтга отдим. Ва қалбимга сатр аврат ҳижоб кирди. Шулар оқибатида бир неча кун тушимга ҳам кирди. Мен кейин эса орандим. Бу эса уйдагиларимга ёқмадии. "Ҳали нима қиласан ораниб кейин ҳам оранаверасан. Ҳали сен ҳеч қандай сурани билмайсан. Бундай орангунча бирорта сурани ёдла (Ёсин,Раҳмон,Мулк шуларни айтаяпти) қория бол устозлар олдига бориб тиловат қил, шогирдларни чиқар мана кейин орансанг ярашади. Энг аввало ҳозир сен ота-онани рози қил. Шу муҳим. Ота-онани розилигисиз сен жаннатга киролмайсан агар оранган болсанг ҳам. Нима сен шунчалик катта гуноҳ қилдингми бунақа ораниб чирманиб юрасан. Мана Шайх ҳазратнинг қизи оранган унга ярашади. Чунки у билади нега орандинг нега бунақа болди деса жавоб беради Қуръонни билади ҳадислардан хабари бор шогирдлари бор. Иймонинг дилингда болсин буни ҳаммага корсатиб ҳаммани озингга қаратиб реклама қилсанг сени ҳижобинг отармиди. Нима сен мана бу уйдан чиқмай билимсиз болиб уйда ораниб юрмоқчисанми? Бирор ҳожатсиз чиқолмайсан агар орансанг сабабсиз кочада юришинг харомку. Уйда отирасан" дейишаяпти. "Ҳозир ҳаммани оранганларни қаттиқ текшираяпти. Ечтираяпти ҳижобини. Соқол қойганларни соқолини олаяпти. Эртага сениям устингга бирор нарсани юклайди мажбурлаб тан олдиради. Сенинг ортингдан ҳаммамиз ҳамма қариндошлар-у яқинлар сен сабабли азоблайди қийнайди. Фарқи ёқ сен айбдор болмасанг ҳам айб қояверади бойнингга. Тан олмасдан иложинг ёқ. Кейин запрет тушади. Бирор яахши жойда мана шу запрет сен сабабли ҳеч қайси қариндош уруглар ишлай олмайди. Буни ҳаммасига сен сабабчи боласанми. Кейин мана шундай ҳаммани норози қилиб қандай қилиб сен жаннатга кирмоқчисан? Ҳижоб сатр аврат фарз эмас бу суннат. Эртага қиёматда ҳижоб орамасанг ҳам Аллоҳнинг карами кенглигига ишонавер. Мен жавоб бераман оранмасанг ҳам.Сен ҳозир мени измимдасан шунинг учун ҳозир мени айтганимни қилишинг керак. Сен ҳозир мен бн онангни рози қил. Кейин эса турмуш қурсанг эрингни измида боласан. Агар ҳамма фақат номоз оқиса дунёни ишини ким қилади? Ҳаёт фақат номоз оқиш тоатдан иборат эмаску. Масалан ишда ҳам номоз оқийман десанг номозингни уйингда оқи бу ер иш дейди ҳози. Ҳаммани норози қилиб орансанг оранган ҳижобинг отмайди охиратда оранмаганинг учун мен жавоб бераман. Ораниб юрганинг мен учун нотогри эл нима иш қилса шундай қил эл билан бол шундай сурала бор агар ошани оқисанг сенга ҳам ажр-савоб ёзилади яна кун бойи сенга 70минг фаришта ҳамроқ болиб сени қориқлаб юради сен мана шуларни ёдлар оқиб юр оранаман дегунча"дейишаяпти яна бошқа қариндошларимиз эса "оранганизни фойдаси ёқ барибр той болаётган вақтиз қайнона ва эриз ечтириб ташлаяпти копларни шундай қилаяпти оч қорним тинч қулогим биз демократик давлатмиз исломий давлат эмасмиз. Бизнинг давлатда кийимга қарайди. Ишга олишгаям катта аҳамият беришади бу борада"дейишаяпти. Дадам жудаям қарши оранганимга. Отамнинг ози номоз оқийди. Илми бор оз-моз. мен билан жанжал қилгандан 2кун отиб дадам енгил формадаги инфарк болиб қолдила. Бунга эса мени айбдор қилаяпти. Аслида бошқа сабабдан болган экан. "Сени деб болди мана кораяпсанми сен оранма десаям оранаман деганинг учун мана шунақа касал болди даданг. Энди конглинг толдими"каби ёмон гаплар гапираяпти менга.Мен қандай ёл тутай? Менга маслаҳат беризла? Мен нима деб жавоб берай дадамга?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Излаш хизматидан фойдаланинг.