Ассалому алайкум! Раҳмат, Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сотилаётган мол ҳаридорнинг мулкига айланса, баҳосини бўлиб тўлаши жоиз.
Закотни ҳар бир киши ўз мулкидан чиқаради. Агар онангизнинг хос мулки ёки ўзингизнинг хос мулкингиз нисобга етган бўлса, (85 г тилло қийматига) закот чиқариш фарз бўлади. Бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам