Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанимга 3 йил бўлди . Эримни қариндошлари кўп, улар тез тез тўй маърака қилишади. Қайнонам ҳар гал мени боринг қарашиб келинг деб юборадилар. Бу ерда шаръий илмлардан кўпчилик одамлар анча йироқ. Шу сабаб тўй маъракада эркак аёл, маҳрам номаҳрамлар аралашиб юраверади. Ошҳонага бирор бир юмушга қарашай деб кирсам ҳам эркаклар кириб олишиб, аёллар билан гап сотиб тураверишади. Мен жуда ноқулай бўламан, айниқса одам кўпайиб кетганда у ерда тургим келмайди . Яна камига ҳали фарзандли бўла олмадик. 4 та ҳотиннинг ичига кириб қолсам, билиб туриб хам, ҳаммаси бош бошига савол жавоб қилаверади. Ҳар ҳил иримларни ўргатаверади, улар билан тортишиб ҳам, бу ишлар Аллоҳга маъқул эмаслигини айтиб ҳам кўрганман, фойдаси йўқлигини ҳам биламан. Ота бобомиз, момоларимз қилган, сиз ёшгина бўлиб олиб қаердан хам билардингиз дейишдан нарига ўтишмаган. Янаги сафар яна сўрашади, ўша айтганларимизни қилдизми, қилмасангиз, юраверасизда шунақа, деб роса жаҳлимга тегишади. Шулар сабабдан боргим келмайди Қайнонамга айтсам, нима қилипти, сизга яҳши бўлсин дейдида, бораверинг, эркаклар ҳам ҳаммаси ўзимизникилар, ҳеч уялманг, ўйнаб кулиб, ҳазиллашиб кетаверинг дейдилар. Мен оҳирги пайтларда бормай қўйдим . Шу ишим тўғрими ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!Аллоҳдан сизни мана шу инсонларнинг ҳидоятига сабабчи бўлишингизни сўраб бораверинг. Сиздаги дин гўзаллигини кўриб қулфу диллари очилсин. Валлоҳу аълам!