Ассалому алайкум! Мени эмизикли фарзандим бор, сутим яҳшилиги сабабли эмизаётганимда фарзандим нафас олмай ҳам эмади. Буни олдини олиш учун доктор кўкрагингни 2 бармоғинг билан қисиб эмиз, шунда камроқ сут чиқади, бола ҳам қийналмайди деган эди. Куни кеча шундай эмизаётганимда, қайнонам ундай эмзиб бўлмайди, бармоғингизни қайчи қилиб, болани ризқини кесаябсиз дедила. Шундай гап динимизда ҳақиқатан борми, агар йўқ бўлса, мен қайнонамга қандай жавоб қайтарсам бўлади.
Жавоб учун раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Динда бундай гап йўқ. Қайинонангиз билан талашманг. Хўп, деб қўяверинг. Валлоҳу аълам!