Жаррох аёл киши бўлмаса эркак шифокорга кўринса бўладими

09:13 / 20.01.2022 | Хилооа | 803
Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки аёл киши эркак маммологга кўринса бўладими, онкология шифохонасида аёл шифокор бўлмаса, кўпроқ жаррохлар эркак кишилардан иборат бўлсачи? Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох илмингизни зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ҳеч аёл шифокор бўлмаса жоиз. Фақат касал ерни кўриш билан чегараланиш ва беморнинг ёнида маҳрами бўлиш шарти билан.Валлоҳу аълам!