Намоз

22:10 / 29.12.2021 | Zuhra | 384
Ассаламу алайкум.
1)Мен пешин намози тугашига 1дақиқа қолганда пешин намозини ўқий бошладим ва овоз чиқармасдан "Аллоҳим, агар пешинга кеч қолган бўлсам қазо намозини, агар кеч қолмаган бўлсам, ўзини қабул эт" деб ният қилдим. Шу намозим дурустми (кечиккан бўлсам қазо ўрнига ўтадими)? Кеч қолган пайтларда шундай тарзда намоз ўқиса бўладими?
2) Бир танишим менга қазо намозни ўқимагунча ўқилган намоз қабул бўлмайди деб айтди, шу гап тўгрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Намозга битта ният қилинади. Икки ният қилиб бўлмайди. Намознинг  вақти қолган оз бўлса
. бир ракъатига улгуриб қолсангиз ҳам ўша намоз ўрнига ҳисоб бўлади. Бордию вақти чиқиб кетган бўлса қазо ўрнига ўтаверади.  Валлоҳу аълам!