Ассалому алайкум! Устозлар, мен парфюмерия тижорати билан шуғулланаман, аёллар мендан косметика, парфюм ва шу каби нарсалар сотиб олишади. Агар улар кўчага ҳам безаниб атирлар сепиб чиқишса уларни гуноҳига мен ҳам шерик бўламанми?
2) Яна қош териш, юз териш учун аппарат ва шу каби нарсаларни сотишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бу нарсаларни сотишингиз жоиз. Нимага ишлатишларига улар масъуллар. Валлоҳу аълам!