Исроф қиляпмизми?

03:07 / 23.10.2021 | Husniya | 394
Ассалому алайкум! Биз кўп қаватли уйда турамиз. Қиш келиши билан салқин тушади, ваннахона салқин бўлиб қолади, чўмилишдан олдин душдан иссиқ сув тушириб ваннани иситамиз. Сув буғланиб, ванна исийди. Шунда сувни исроф қилаётган бўламизми? Иситмасак совқотамиз. Исрофгарчилик ўғирлик билан баробар, дейдилар катта онам, шу гапни эшитиб анча эьтиборли бўлиб қолдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, жавоб учун раҳмат сизга.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бироз иситиб олиш учун оқизиш жоиз. Бошқа услублар билан иситиш афзал. Валлоҳу аълам!