Поклик

16:47 / 13.10.2021 | Nilufar Sherqulova | 479
Ассалому алайкум! Менда баъзан ҳайздан сўнг ғусл олганимадан сўнг жигарранг ажралма келиб қолади. Бу пайтда қайтадан ғусл олиш керакми ёки таҳорат билан намоз ўқилаверадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!