Сутга сув аралаштириш

10:35 / 18.09.2021 | Shoira | 528
Ассалому алайкум! Бизнинг уйда сут берадиган сигир бор, биз сигирни соғиб сутини ўлчаб қўямиз ва сут олувчи келиб олиб кетади. Саволим шундайки биз сутни ўлчашда ишлатган идишларимизни бироз сув билан ювиб (чайқаб) сутга қўшиб қўямиз, албатта бу ўлчанган ҳисобдан ташқари бўлади биз ҳаром иш қилмаяпмизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳисобдан ташқари бўлса жоиз. Буни ҳаридорга билдириб қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!