Аёл кишини дарс бериши

03:00 / 01.07.2021 | Dilafruz | 486
Ассалому алайкум! Хайрли ишларингиз бардавом бўлсин. Мактабда инглиз тилидан дарс бераман. Ҳозир эса туғруқ таътилидаман. Алҳамдуллилаҳ яқинда ҳижоб ўрашга муяссар бўлдим . Динимизга оид китоблар ўқиб, диний илмларимни саёзликларини тўлдиришга ҳаракат қиляпман. Саволим шуки, бир қўшним "аёл киши уйда ўтирши керак, эр ўзи топиб келади", деди. Шунда мен "ўқувчиларга билим беришим керак", десам, "сиз ўзингизни алдаяпсиз шунақа деб", деди. Мен ўйлаб қолдим. Таътилдан сўнг ишга чиқайми ёки йўқми? Ўзи ижарада турамиз, ҳўжайнимга ёрдам берсам дейман. Ҳижобимни ўраб дарс ўтсам бўладими ёки уйда ўтирайми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёжга қараб ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам!