Қайнотанинг зулми

15:17 / 03.06.2021 | Shaxnoz | 543
Ассалому алайкум! Қайнотам кўп ичади, ичиб келиб кўп зулм қиляпди. Ёмон гаплар билан хақорат қилади, қийналиб кетдим. Ажрашай десам эрим, қайнонам яхшилар, сабр қил, дейдилар. Лекин жонимдан ўтиб кетяпди зулмлари. Жоҳил одам, фақат ўзини ўйлайди, қўлига пул тушса ароқга югуради, пул бўлмаса қарз қилиб ичиб келади, бизга кун бермайди. Нима қилишни билмаяпман, дуо ёки оят борми, ўқиб юрсам ёки ажрашганим яхшимикин, илтимос ёрдам беринг. Икки фарзандим бор, сиқилиб кетяпман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ҳал қилсин. Сиз билан бирга яшайдиган бўлса, бунинг чорасини кўрсин. Бу ҳолатга чидамаслигингизни атйинг. Валлоҳу аълам!