Қуръон ўқиш

22:48 / 18.02.2021 | Muxlisa Ubaydullayevna | 669
Ассалому алайкум! Қуръон ўқишни жуда хоҳлаяпман, аммо ҳали менда етарли билим йўқ. Шунга Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқидим (Бақара ва Фотиҳа сураларини). Китобни олиб, таҳорат ва жойнамоз устида, қибла томонга қараб ўқийман, лекин барибир кўнглим бўлмади. Балки мен билмаган яна қандайдир қонун-қоидалари бордир, хатто ўзбекча таржимани ҳам қироат қилиб ўқиш керакдир, деб ўқий олмадим. Сиздан илтимосим, Қуръон ўқишда ўзбекча таржимасида ҳам қандай ўқиш керак эканини тўлиқ тушинтирсангиз. Роса ўқигим келяпти, лекин гуноҳ қилмай, деб тўхтатиб турибман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратли ҳолда ўқилса бўлди, бошқа нарса шарт эмас, қироат ҳам. Валлоҳу аълам!