Намоз

03:39 / 11.01.2021 | Gavharbegim | 321

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Устоза Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шундан иборатки, агарда бир инсон намоз ўқиш тартибини, умуман намоз ўқишни хато ўрганиб, лекин хато ўқиётганини билмасдан бир неча йилдан бери намоз ўқиётган бўлса, кейин хатосини билиб тўғри намоз ўқишни ўрганиб ўқиса, шунча йил ўқилган намозларини қазосини ўқийдими? Ёки билмасдан ўқигани учун олдинги намозларини ўқимаслиги керакми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хатоси каердалигини, нимада хато қилганини аниқланса шунга қараб жавоб бўлади. Фарзлар адо қилинган ёки қилинмаганига қараб. Валлоҳу аълам!