Ассалому алайкум! Агар эркак киши ўзи ҳали Аллоҳнинг фарзларини тўлиқ адо этмасдан, ҳалол ҳаром ризқни фарқламасдан туриб, хотини устига яна бошқа хотин олса, шу тўғрими? Умуман номаҳрам эркак ва аёл оилали бўла туриб бошқаси билан учрашиб юришлари тўғрими? Бу нарса фарзандларимга салбий таъсири бўлаётганини кўряпман. Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолда хотин устига хотин олиш шаръий жиҳатдан тўғри бўлади. Номаҳрам ҳолда алоқа қилиб юрганидан ҳалоллаб олгани афзал албатта. Аммо оила олдидаги бурчини адо этмаслиги ёки уларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлиши хато албатта. Валлоҳу аълам!