Инсон тақдири

17:04 / 23.01.2021 | Saodat | 568
Ассалому алайкум. Бир маърузада эшитиб қолдим, инсон қанчалик ёмон бўлмасин тақдирида жаннатга тушиш бўлса, у жаннатга тушади. Агар яна бир инсон қанча Аллоҳга ибодат қилса ҳам тақдирида дўзаҳ ёзилган бўлса, дўзаҳга тушади, дейилган. Шу ростми? Тақдирни дуо ўзгартирадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг дўзахга тушиши ёки жаннатга тушиши Аллоҳнинг адолати ва фазли карамидан бўлади. Бунга фақат  Зот ҳукм қилади. Тақдир эса ҳодисаларнинг Аллоҳнинг илмига мувофиқ бўлишидир. Валлоҳу аълам!