Ассалому алайкум! Бизларда аёллар эрларини (ака қўшмасдан масалан:Абдуроҳман деб) исми билан чавиришади, аёл эрини исми билан чақириши жоиз эмас, деб эшитгандим. Агар эри исми билан чақиришига рухсат берса, исми билан чақирса бўладими?                
                                
                – Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо бизнинг урфга кўра одобдан ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!