Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим узоқ сафардалар. Алоҳида яшаймиз. Оилани кўп ишлари мени зиммамга тушган. Бозор-учар, коммунал тўловлар. Шуларни амалга ошириш ўзидан ўзи мени зиммамга ўтган. Эркак кишилар билан муомала қилишимга тўғри келиб қоляпти. Болаларим ҳали ёш. Қўшни эркак билан ҳам кўчада кўриб, салом алик қилишга тўғри келяпти. Шу ишларим нотўғрими-тўғрими деб ўйланиб қоляпман. Мазкур ишларни вақтинча бажариб турсам гуноҳ эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Шаръий чегарани қаттиқ ушлаган ҳолда жоиз. Номаҳрамлар билан эҳтиёж қадарича гаплашиш жоиз. Валлоҳу аълам!