Ассалому алайкум! Талабаман, университетимизда имконияти чекланганлар учун аудиокитоблар тайёрланмоқда ва бунда ихтиёрий равишда талабалар китобларни ўқиб беришади. Мен ҳам қатнашишим жоизми? (Овоз масаласида)                
                                
                – Ва алайкум ассалом! Овозни майин қилмаган, чўзиб оҳангга солмаган ҳолда жоиз. Валлоҳу аълам!