Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир илмдан сўралсаю, бас у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ оловдан бўлган юган билан юганлайди" дедилар. Билишимча инсон билган илмни яшириши гуноҳ экан. Айрим вақтларда риё бўлиб қолишидан қўрқиб илмимни яшираман ёки бўлмасам билган илмимни атрофдагиларга унча яхши тушунтира олмаганим сабабли илмимни яшираман. Менинг бу ишим нотўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қадар яхши ўзлаштирилган илмларни етказиб қўйиш лозим. Валлоҳу аълам!